Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сурхондарё вилояти Музработ туман бўлимининг Музработ туман халқ банки кассирлари билан ўтказилган йиғилиш
Б А Ё Н И
Мажлис раиси: |
Ф.Умурқулов - Пенсия жамғармасининг Музработ туман бўлими бошлиғи. |
Қатнашганлар: |
Музработ туман Пенсия жамғармаси бўлими мутахассиси Б.Эшқулов ҳамда Музработ туман халқ банки кассирлари. |
К У Н Т А Р Т И Б И :
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги “Пенсиялар ва нафақалар тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2826-сонли қарори бажарилишини ижросини таъминлаш.
Йиғилиш раиси Ф.Умурқулов йиғилишни кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги ПҚ-2826-сонли қарори талабларини бажарилиши юзасидан сўз навбатини Музработ туман Пенсия жамғармаси бўлими мутахассиси Б.Эшқуловга берди.
Мутахассис Б.Эшқулов ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги ПҚ-2826-сонли қарорининг 10-бандига асосан Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва Пенсия жамғармаси бўлимларига Пенсия жамғармаси маблағларидан мақсадли ва манзилли фойдаланилиши устидан назорат ва тизимли мониторинг олиб борилиши ҳамда туман Халқ банк бўлимлари томонидан нақд пул шаклидаги пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш устидан доимий равишда мониторинг ўтказиш юклатилганлиги баён қилди.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Музработ тумани бўлими томонидан 2022 йил апрел-июн ойлари давомида ўтказилган мониторинглар натижасида пенсия ва нафақаларнинг мақсадли тўланиши бўйича ҳар ойда белгиланган тартибда пенсия ва нафака суммалари Халқ банки ходимлари томонидан юқоридаги қарор талаблари асосида бериб борилаётганлигини, аммо банкнинг айрим ходимлари томонидан пенсия ва нафақаларнинг тарқатилишида камчиликларга йўл қўйилаётганлиги, уларга келгуси иш фаолиятида бундай хато ва камчиликларга йўл қўймаслиги тўғрисида тушунчалар берди.
Шу сабабли, Халқ банки раҳбариятига юқоридаги хато-камчиликларга йўл қўяётган ходимларингизга нисбатан чоралар кўриб, кўрилган чоралар тўғрисида ёзма равишда маълумот бериб, келгусида юкоридаги камчиликларга йўл қўймаслиги такидлади.
Шу билан биргаликда ҳар бир ходим ўз иш фаолиятида коррупция ва таъмагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича огоҳлантириб ўтилди. Шунингдек маърузачи томонидан коррупция ва тамагирлик бўйича белгиланган жавобгарликлар бўйича ҳам тўхталиб ўтди.
Йиғилиш қатнашчилари кун тартибидаги масалалар юзасидан етарли хулоса чиқарганлигини билдириб, саволлар йўқлигини айтиб ўтди.
Кун тартибидаги масалалардан келиб чиқиб, мажлис
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
© Музработ тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024