Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Фирибгарликни касб қилган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Фирибгарликни касб қилган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Халқимизда “Бузоқнинг югургани сомонхонагача”, деган нақл бор. Ўзганинг мулкини фирибгарлик билан қўлга киритишга одатланиб қолган фуқаро Акрамов Абдуғани (исми шарифи ўзгартирилган) 2021-йил
17-январь куни Музработ тумани “Музработ” маҳалласида яшовчи Хурсандов Шахобиддин ва Қашқадарё вилояти Қамаши тумани “Қизилтепа” маҳалласида яшовчи Бахтиёров Бозоровларнинг тенг шерикчилиги асосида, фуқаро Хурсандов Шахобиддиннинг яшаш хонадони ховлисида боқиб келинаётган 16 бош молларни (қўй) сотиб олиб, хар бир қўйга 1.750.000 сўм миқдорида пулларни беришини, ушбу пулларни икки ой ичида қилиб беришини вада қилганида, Хурсандов Шахобиддин ишни битириб бераман деган кўмакчи эшик қоқиб турганидан қувонган юртдошимиз унга пулни қўшқўллаб топширган. 

Аммо аслида қўли ҳеч қаерга етмайдиган фирибгар содда инсонни чув туширганидан қувониб, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

Вақт чўзилиб кетаётган бўлса-да, ўзини жуда ишбилармон қилиб кўрсатган фирибгарга ишонгани фирибгар эканини англаб етган.

Ҳуқуқ-тартибот органларига қилинган мурожаатидан сўнг, мазкур иш юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Аммо шу ўринда бир савол туғилади. Асл айбдор фирибгарлик қилган шахсми ўзи?

“Қарс икки қўлдан чиқади”. Шундай экан фирибгарни қўллаб-қувватлаётган, кўр-кўрона унга ишониб, ёрдам бераётганларда ҳам айб бор. Улар жиноятнинг илдиз отишига сабаб бўлмоқда.

Суд акрамов Абдуғанини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, зарарни қоплаганлиги, жаборланувчининг даъвоси йўқлигини инобатга олиб унга нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари жахоси тайинланди.

Бу қарор ушбу фуқаронинг келгусида жиноят содир этмаслиги, оиласи ва фарзандлари ёнида бўлиб, ўз камчилигини тузатиши учун бир имконият тарзида қўлланилди.

 

 

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг раиси:  Т.Абдираимов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?