Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Қурилиш соҳасида кластер тизимини йўлга қўйиш борасида Музработ туманида амалга оширилаётган ишлар 

ОЧИҚ МУЛОҚОТ. Қурилиш соҳасида кластер тизимини йўлга қўйиш борасида Музработ туманида амалга оширилаётган ишлар 



Бугун Музработ тумани ҳокимлигида туман ҳокимининг ўринбосари О.Қурбонсаидов, журналист ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари иштирокида Қурилиш соҳасида кластер тизимини йўлга қўйиш борасида Музработ туманида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Туман ҳокимининг ўринбосари О.Қурбонсаидов туманда қурилиш соҳасида олиб борилаётган ишалр бўйича сўзлаб берди.
Кейинги йилларда Ўзбекистон иқтисодий инфратузилмасида жиддий ўзгаришлар рўй бермоқда. Зеро, бундан кўзланган асосий мақсад-битта. У ҳам бўлса, иқтисодиёт тармоқлари самарадорлигини кескин ошириш йўли билан одамларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, эл фаровонлигини таъминлашдан иборат.

Бугунги кунда қурилиш фаолиятнинг мутлақо бошқа, замон ҳамда тараққиёт талабларига жавоб берадиган шаклига ўтиляпти. Ва бу йўлдаги одимлар тобора жадаллашиб боряпти.

Муҳтарам юртбошимиз раҳбарлигида жорий йилнинг
29 январида ўтқизилган видеоселектор йиғилишида қурилиш соҳасида кластерлар фаолиятига кенг йўл очиш кераклиги ҳақидаги топшириқларининг ижроси туманимизда ҳам олиб борилмоқда.

Жумладан, туманда кўп йиллардан буён қурилиш соҳасида кенг фаолият юртиб келаётган “Асатуллаев Фирдавс” хусусий корхонаси негизида қурилиш кластери ташкил этиш режалаштирилган.

Бунда, корхона томонидан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, кўп қаватли турар жой бинолари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини қуриш ишлари амалга оширилади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?