Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Бойлик ортиришни қисқа йўлини излаган ўғриларга ҳукм ўқилди

Бойлик ортиришни қисқа йўлини излаган ўғриларга ҳукм ўқилди

Холмўминов Азимбек (исми шарифи ўзгартирилган) ўзига илгаридан таниш бўлган маҳалласида яшовчи Холмуротов Шерали ва Бобониёзов Жамшидлар билан жиноий тил бириктириб, 2021 йил 9 октябрь кунидан 10 октябрь кунига ўтар кечаси маҳалласида жойлашган “Сурхон агро мажмуаси” масъулияти чекланган жамиятига қарашли темир контейнер ичига эшик қулфини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда киришиб, контейнер ичида бўлган хар бир килограмми ўртача бозорда сотилиш нархи 30.000 сўмдан бўлган жами 500 кг беда уруғини яширин равишда талон-торож қилишиб, воқеа жойидан номаълум томонга қочиб яширинишган.  

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Холмўминов Азимбек Холмуротов Шерали ва Бобониёзов Жамшидлар “Сурхон агро мажмуаси” масъулияти чекланган жамиятига қарашли контейнердан ўғирлаб олган беду уруғларини Холмуротов Шералининг яшаш уйига олиб бориб қўйишганлиги аниқланиб, 367 кг миқдордаги беда уруғи холислар иштирокида ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.    

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди Холмўминов Азимбек Холмуротов Шерали ва Бобониёзов Жамшидларни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, қилган ишидан чин пушаймонлигини, илгари судланмаганлиги, вояга етмаган фарандлари борлигини, зарарни қоплаб берганлигини инобатга олган ҳолда унга нисбатан озодликдан махрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазос тайинлади

 

ЖИБ Музработ тумани судининг раиси Т.Абдираимов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?
Аъло
100%
Яхши
86%
Қониқарли
82%
Қониқарсиз
92%
Жами: 666 овоз берилди.