Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Маъмурий назорат қоидасини бузган шахсга чора кўрилди

Маъмурий назорат қоидасини бузган шахсга чора кўрилди

Исроилов Фахриддин Ўзбекистон Республикасининг
2019 йил 2 апрель кунидаги «жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида» ги қонунига асосан жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг 2020 йил 23 декабрь кунидаги қарори билан 6 ой муддатга маъмурий назорат ўрнатилганидан 2021 йил 25 январь куни  туман ИИБ ходимлари томонидан унинг яшаш уйи назорат тартибида текширилганда, Исроилов Фахриддин суд томонидан қўйилган чекловларни тан олмасдан Тошкент шаҳрига кетганлиги аниқланиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 206-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этишда айбдор деб топиб, чора кўрилганлигига қарамасдан у бундан ҳам ўзига тегишлича хулоса чиқариб олиб, ахлоқан тузалиш йўлига ўтмай, яна маъмурий назорат қоидаларини қасддан бузиб, туман ИИБ га келиб суҳбатдан ўтишдан бўйин товлаб келаётганлиги ҳамда ўз истиқомат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб чиқиб, Тошкент шаҳрига кетганлиги аниқланган.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди Панжиев Фаррухни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 226-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, қилган ишидан пушаймонлиги, вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб унга озодликни маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлади.

 

ЖИБ Музработ туман суди раиси: Т.Абдираимов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?