Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Жиззаки безорига жазо тайинланди

Жиззаки безорига жазо тайинланди

Панжиев Фаррух (исми шарифи ўзгартирилган) 2021 йил 3 март куни соат 12:00 да Термиз шаҳар “Катта боғ” маҳалласи ҳудудида қурилаётган “Кичик саноат зонаси” номли қурилиш объектига электр қувватининг уланишида иштирок этиш мақсадида келган ва фуқароларга тушунтириш ишлари олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Термиз шаҳар бўлими бошлиғи Холлиев Жалил билан онаси Алиева Гулнорага жамоат тартиби сақлаб, аҳоли осойишталигига путур етказмаслигини айтиб бақирганлик ҳолати бўйича ўзаро тортишиб қолиб, ҳокимият вакили бўлган холлиев Жалил жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган бўлишига қарамай дастлаб ерда турган совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ашё, яъни номсиз шиша синиғини олиб, Холиев Жалилнинг дуч келган жойларига бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказиб, унинг юзига қўллари билан бир неча маротаба муштлаб уриб тан жароҳати етказган.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди Панжиев Фаррухни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, қилган ишидан пушаймонлиги, муқаддам жиноят содир қилмаганлиги, жабрланувчининг даъвоси йўқлигини инобатга олиб унга озодликни маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлади.

 

ЖИБ Музработ туман суди раиси: Т.Абдираимов

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?
Аъло
100%
Яхши
86%
Қониқарли
82%
Қониқарсиз
92%
Жами: 666 овоз берилди.