Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Ўғирликни ўзига касб қилган шахсга нисбатан жазо тайинланди

Ўғирликни ўзига касб қилган шахсга нисбатан жазо тайинланди

Шодиев Акмал илгари ўғирлик қилгани учун бир неча бор судланганлиги ҳамда унга берилган жазони енгилаштирилганидан хулоса чиқармасдан 2021 йил 19 март куни соат тахминан 19:00 ларда Музработ тумани, “Шаффоф” маҳалласи яшовчи Нурматова Лоланинг яшаш хонадонига деразасини синдириш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, ўзи билан хонадонга тош бўлаги олиб кириб, ушбу тош бўлаги билан хонадон ичида бўлган темир сейфни бир неча маротаба уриб, сейфни бузиб, сейф ичида бўлган жуда кўп миқдордаги 30.000.000 (ўттиз минг) АҚШ доллари, яъни 19.03.2021 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 10 минг 552 сўм бўлганлиги ҳисобига 316.560.000 сўм ва 2.000.000 (икки миллион) сўм пулларни яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан қочиб яширинган.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди Турақулов Шухратни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, зарарни қопламаганлиги, илгари судланиб жазо муддатини ўтаб юрганлигини инобатга олиб унга озодликни маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

 

ЖИБ Музработ туман суди раиси : Т.Абдираимов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?