Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Сессия ишида муҳим масалалар муҳокама этилди.

Сессия ишида муҳим масалалар муҳокама этилди.

Бугун Халқ депутатлари Музработ тумани Кенгашининг ўттиз биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Эркин Алимов бошқариб борди.

Сессия ишида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

  1. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурини бажарилиши юзасидан туман ҳокимининг хисоботи тўғрисида.
  2. Музработ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги фаолияти бўйича ҳисоботи тўғрисида.
  3. Банк тизимини ислоҳ қилишни давом эттириш ва банк соҳасида рақобат мухитини яратиш, аҳоли ва хўжалик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини ошириш, тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш, замомонавий банк хизматлари турларини кенгайтириш оилавий тадбиркорлик дастурларини амалга оширишни тизимли давом эттириш тўғрисида тумандаги тижорат банклари рахбарларининг ҳисоботи тўғрисида.
  4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг тумандаги ижроси тўғрисида.
  5. Мажбурий ижро бюроси Музработ туман бўлими бошлиғининг фаолияти бўйича олти ойлик хисоботи тўғрисида.
  6. Музработ туманидаги умумтаълим мактабларида “вакант” бўлган директор лавозимига номзодларни танлаб олиш ва тавсия этиш тўғрисида.
  7. Халқ депутатлари Музработ тумани Кенгаши ҳузуридаги “Нуронийлар” жамоатчилик назорати кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида.

 Туман ҳокимининг қарор ва фармойишларини тасдиқлаш тўғрисида.

Сессия якуни бўйича, кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан депутатларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари инобатга олинган ҳолда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?