Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Музработ тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Музработ тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида қуйидаги масалалар муҳокама етилди:

  1. 6-чақириқ Халқ депутатлари Музработ туман Кенгашига бўшаб қолган ўринга ўтказилган сайлов натижаси ҳақида.
  2. Музработ тумани 2022 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида.
  3. Етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий мослашуви учун яратилган зарур шарт-шароитлар ҳақида
  4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 13 июлдаги КҚ-105-ИВ-сонли қарори билан тасдиқланган “Эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда ажримлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар Дастури”нинг ижроси бўйича

5.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги “Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4464-сон қарорининг тумандаги ижроси ҳақида.

  1. Туманда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
  2. Туманда жамоат транспортини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси
  3. Туманда Пахта ва Ғаллачиликни ривожлантириш учун кластерлар томонидан амалга оширилган ишлар сархисоби бўйича
  4. Туманда Фермер хўжаликларининг ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлиги ҳақида
  5. Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти ходимларининг фаолиятини ривожлантириш бўйича.
  6. Халқ депутатлари Музработ тумани Кенгаши доимий комиссияларининг 2022 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида.
  7. Халқ депутатлари Музработ тумани Кенгашининг 2022 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида
  8. Музработ тумани ҳокимлиги ходимларининг фаолиятини ривожлантириш бўйича.

 

Сессия якуни бўйича, кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан депутатларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари инобатга олинган ҳолда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Музработ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?