Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
МУЗРАБОТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ
МУЗРАБОТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ.
✅  Бугун Музработ тумани ҳокимлигида туман ҳокими Алимов Эркин Жўраевич навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
❇️Қабулда туман ташкилот раҳбарлари ва 85 дан ортиқ фуқаролар қатнашишди.
Фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ер ва кредит олиш, йўлларни таъмирлаш, электр энергия таъминотини яхшилаш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, соғлиқни сақлаш каби масалаларга оид 96 та мурожаати тингланиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.
 
✅4 та мурожаатда келтирилган турли муаммолар жойида ҳал этилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
 
Эслатиб ўтамиз туман ҳокимининг фуқаролар қабули  ҳафтанинг ҳар душанба кунлари ўтказилади.
 

6 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?
Аъло
100%
Яхши
86%
Қониқарли
82%
Қониқарсиз
92%
Жами: 666 овоз берилди.