Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Медиа тур
Тадбирлар / 2021-03-27

Музработ туманида қурилиш ва бунёдкорлик ишларининг амалга оширилиш жараёнлари тўғрисида Меди тур ташкил этилди

2021 йилда Сурхондарё вилояти Музработ туманида 37 та маҳалла ҳудудидаги қишлоқларнинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш бўйича жами 104,9 млрд сўмлик ишлар бажарилади.

Жумладан, “Обод қишлоқ” дастури доирасида архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш учун 2 та қишлоқ танлаб олинди.

Ушбу танлаб олинган қишлоқларда “Темир дафтар”га 21 та оила (тумандаги улуши – 3,3 фоиз), “Аёллар дафтари”га 55 нафар аёллар (улуши – 1,7 фоиз) ва “Ёшлар дафтари”га 27 нафар ёшлар (улуши – 0,9 фоиз) киритилган.

Бундан ташқари, ҳудудларни баҳолаш натижаларига кўра, туман бўйича 8 та оғир (Тонг юлдузи, Чегарачи, Оби Хаёт, Мустақиллик, Маданият, Моҳият, Янги ер, Алпомиш) маҳаллалар аниқланиб. Мазкур маҳаллаларда жами 19,7 км тупроқ кўчаларга шағал ётқизилди.

Юқоридагиларга асосан, ҳудуд аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг доимий даромад манбаларини яратиш, қишлоқлар (маҳаллалар)нинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш бўйича жорий йилда қуйидаги ишлар амалга оширилади.

  1. Ички йўлларни яхшилаш (8,2 млрд сўм) доирасида 35 та қишлоқда жами 54 км йўллар таъмирланади, жумладан, 14,0 км йўлда асфальтбетон ва 40,1 км тупроқ йўлда шағал ётқизилади. Натижада, тумандаги 7,0 фоиз ички йўлларнинг аҳволи яхшиланади.
  2. Ичимлик суви таъминотини ва оқова сув тармоқларини яхшилаш
    (22,0 млрд сўм) бўйича 5 та маҳаллада (жами 72,0 км тармоқ ҳамда 7 та иншоот қурилиб, реконструкция қилинади. Натижада, 48 483 нафар аҳолининг (10253 та оила) ичимлик суви таъминоти яхшиланади.
  3. Ирригация тизимини ривожлантириш (106 млн. сўм) доирасида
    2 та қишлоқда жами 6,9км ички ирригация тармоқларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
  4. Электр таъминотини яхшилаш (11,4 млрд. сўм) бўйича жами
    83,0км электр тармоқлари тортилади ва алмаштирилади, 19та трансформатор ўрнатилади ва таъмирланади, 1 777 та таянч устунлари ўрнатилади. Натижада, 22 та қишлоқ ва маҳалладаги хонадонлар (13,2 минг) электр энергияси билан барқарор таъминланади.
  5. Газ таъминотини яхшилаш (8,7 млн сўм) бўйича 2 та маҳаллада жами аҳолига 16 та газ баллони етказиб берилади. Натижада, 2 та қишлоқ аҳолисининг газ таъминоти яхшиланади.
  6. Алоқа ва ахборотлаштириш тизимини яхшилаш (427,0 млн сўм) доирасида 2 та базавий станция таъмирлаш ва 13 км алоқа тармоқларини қурилиши таъминланади. Натижада, 2 та қишлоқ аҳолиси
    (6,361 минг нафар) сифатли алоқа ва интернет хизматлари билан қамраб олинади.
  7. Ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш (20,07 млрд сўм) доирасида 1 та қишлоқда 1 та боғча, 3 та қишлоқ ва маҳаллада 3 та мактаб, 2 та қишлоқ ва маҳаллада 2 та тиббиёт муассасаси қурилади ва таъмирланади. Натижада, 22 480 нафар аҳолига таълим ва тиббий хизматлар кўрсатиш даражаси ошади.
  8. Маҳалла ва маданият объектларини ривожлантириш
    (600,0 млн сўм) бўйича 2та Мустақиллик ҳамда Оби Хаёт маҳалла биноси қурилади ва таъмирланади.
  9. Транспорт (174,0 млн сўм) ва чиқиндилар билан ишлаш
    (24,0 млн сўм) инфратузилмасини яхшилаш доирасида 2 та автобекат (150,0 млн сўм) қурилиб, таъмирланади, 2 та янги жамоат транспорт йўналиши йўлга қўйилади, 2 та қишлоқдаги 8 та янги турдаги модул, контейнер ва урналар ўрнатилади.
  10. Ҳудудларни ободонлаштириш (507 млн сўм) доирасида
    2 та қишлоқда жами 3,0 км пиёдалар йўлакчаси қурилади
    ва таъмирланади, 4 та кўчада тунги ёритиш тизими яхшиланади ҳамда жойларда жами 1500 туп дарахт экилади.
  11. Туман марказининг архитектура қиёфасини яхшилаш
    (7,5 млрд сўм) доирасида 4,8 км пиёдалар йўлакчаси, 4,8 км велосипед йўлаклари, 4,8 км ирригация тармоқларида қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилади, жойларда жами 1450 туп дарахт ва гул кўчатлари экилади.
  12. Аҳолини оммавий спортга жалб қилиш (21,0 млн сўм) бўйича
    2 та қишлоқда (Мустақиллик, Оби Хаёт) жами 2 та спорт майдончаси (“ворк-аут”) натижада, 285 нафар аҳолининг спорт билан шуғулланиши учун зарур шароитлар яратилади.
  13. Уй-жой фондини қуриш-таъмирлаш (1,8 млрд. сўм) бўйича жами 148 та якка тартибдаги уй-жой ва 27 та кўп хонадонли уй-жойлар таъмирланади. Шунингдек, ипотека кредитлари ҳисобидан 40 та якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш (10,0 млрд. сўм) ишлари бажарилади. Натижада 1,3 минг  нафар аҳолининг уй-жой шароити яхшиланишига эришилади.
  14. Савдо, хизмат кўрсатиш ва бошқа бозор инфратузилмасини яхшилаш (3,1 млрд сўм) доирасида (Мустақиллик, Оби Хаёт) жами 11 та лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, шундан, 1 та савдо мажмуаси, 5 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, 3 та кичик ишлаб чиқариш объектлари ва 2 та бошқа турдаги бозор инфратузилма объектлари барпо этилади. Натижада, янги иш ўринлари ҳисобига 37 нафар аҳоли бандлиги таъминланади.

Бундан ташқари, жорий йилда туманда ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида қиймати 327,9 млрд. сўмлик (103,1 млрд. сўм тадбиркорлар маблағлари, 161,8 млрд. сўм кредитлар ва 6 млн. долл. тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар) 39 та лойиҳалар амалга оширилади. Натижада 471 та янги иш ўринлари яратилади.

Шу билан бир қаторда, жорий йилда туманда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида аҳолига 33 млрд сўм кредитлар ажратилиши ҳамда камида 442 та кичик бизнес субъектлари фаолияти ташкил этилиши режалаштирилган.

Шунингдек, тумандаги 3 та маҳаллалар ҳудудларидаги кичик саноат зонаси фаолиятини ривожлантириш доирасида (2,5 млрд. сўм) 0,3 км йўл,
4,0  км ичимлик суви  ва  оқова  сув 3,8 км электр тармоғи барпо этилади.

Ҳозирги кунда туманнинг “Шаффоф” маҳалласи ҳудудида ташкил этилган кичик саноат заносида Хитой технологияси асосида хожатхона қоғози ишлаб чиқарилиши натижасида 8 та иш ўрни яратилди.

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?